Жаҳон | 15:33 / 04.03.2017
5267
1 дақиқада ўқилади

Ливияда жангарилар нефть портига ҳужум қилди

Фото: РИА "Новости"

Ливиянинг Рас-Лануф нефть порти шанба куни радикал жангарилар томонидан ҳужумга учради. Порт маршал Ҳалифа Ҳафтор бошчилигидаги мамлакат армияси томонидан назорат қилинади, деб хабар берди Франс Пресс агентлиги армия вакили Аҳмад ал-Мисморийга асосан.

2016 йилда Ливиянинг асосий нефть терминаллари Ҳафтор кучлари томонидан радикаллардан озод этилди. Ҳафтор радикал кучлар отрядлари билан ҳамкорлик қилувчи Триполидаги мамлакат ҳукуматини тан олмайди.

Ал-Мисморийнинг хабар беришича, шанба кунги Рас-Лануфга ҳужум “Бенгази мудофааси бригадаси” жангарилари томонидан амалга оширилган, улар маҳаллий аэродромни эгаллаб олишга муваффақ бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид