Жамият | 11:31 / 04.03.2017
11892
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хонадондан 6700 доллар ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида номаълум шахслар 1974 йилда туғилган уй бекасининг уйига бостириб кириб, қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, унга тан жароҳати етказиб, 6 700 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда олиб борган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни уч нафар муқаддам судланганлар, пойтахтимизнинг Юнусобод туманида яшовчи 23 ёшли ҳамда Учтепа туманида яшовчи, 26 ва 28 ёшли шахслар содир этганликлари фош этилиб, қўлга олиндилар. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид