Тува Республикасидаги бир оиланинг қотиллиги бўйича опа-сингиллар ҳибсга олинди
Россиянинг Тува Республикасидаги Ак-Довурак шаҳрида бир оила – эр-хотин ва уларнинг 2 нафар норасида қизларининг қотиллиги бўйича 2 нафар қиз қўлга олинди.
Аввалроқ эр-хотин кўплаб пичоқ жароҳатларидан, уларнинг фарзандлари эса ваннахонада сувга чўктирилиш оқибатида ҳалок бўлганлари маълум қилинганди.
Республика тергов бошқармасида маълум қилинишича, қотилликни содир этиш гумони билан шу шаҳарда яшаган 19 ва 25 ёшли опа-сингиллар ҳибсга олинган. Терговчиларнинг тахминига кўра, бу аёллар ўлдирилган оила бошлиғи билан 3 март куни унинг уйида спиртли ичимликлар ичиб ўтиришган. Эркакнинг рафиқасига бу ҳолат ёқмаган ва у билан қизлар ўртасида жанжал чиқиб, муштлашувга айланиб кетган. Оқибатда оиланинг барча аъзолари ўлдирилган. Жиноятчи қизлар ўз қилмишларининг изини яшириш учун уйга ўт қўйишган. Кейинроқ қурбонларнинг қўшнилари тутун ҳидини сезиб, ўт ўчирувчиларни чақиртиришган. Айнан ўт ўчирувчилар жасадларни аниқлашган.
Айни вақтда икки қиз ҳам ҳибсга олинган. Терговчилар воқеанинг тўлиқ суратини тиклаш учун уларни сўроқ қилишмоқда. Яқин орада жиноий иш материаллари судга топширилади. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024