Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан шахсан табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтган тадбирда мамлакат хотин-қизларини 8 март байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова Facebook’даги ўз саҳифаси орқали маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев ўз табрик нутқида Ўзбекистонда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг 72 фоизи юрт ривожига ҳисса қўшаётганини айтиб ўтган. «Аёллар оиласини, обрўсини, келажагини ўйлайди!», деб таъкидлаб ўтган Президент. Бундан ташқари, ушбу тадбирда Ўзбекистон хотин-қизлари шарафига яна бошқа илиқ фикрлар билдирилган.
Умида Абдуазимованинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев тадбир давомида Зулфия мукофоти совриндорларига ҳужжат ва кўкрак нишонларини ўз қўллари билан топширган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026