Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия ўз фуқароларига АҚШга вақтинчалик бормасликни тавсия қилди
Нигерия ҳукумати АҚШ визаларига эга бўлган фуқаролари АҚШга киритилмаган бир нечта ҳолатдан кейин ўз фуқароларига бу мамлакатга зарурат бўлмаса вақтинчалик бормасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нигерия президентининг халқаро масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Абайк Дабири-Эрева нигерияликлар "АҚШнинг янги миграция сиёсати бўйича аниқлик пайдо бўлгунча сафарларни қолдириш ҳақида ўйлаб кўришлари кераклигини" айтган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп "АҚШни террорчиликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолаганди. Унга кўра, 7 та мусулмон давлат фуқароларига АҚШга кириш вақтинчалик тақиқланганди. Бу фармон АҚШда ҳам, бутун дунёда ҳам турлича қабул қилинган. Натижада бу фармон суд томонидан блокланган. Трамп ушбу қарорни суд тизимидаги "тартибсизлик ва хаос" аломати деб баҳолаган.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026