Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда ҳаж сафарига кетиш тартиби қатъийлаштирилди
Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ҳаж сафари ташкилотчилари билан ўтказган ишчи мажлисда ҳукуматнинг асосий вазифаси зиёратчилар учун керакли барча қулайликларни яратишдан иборат эканини таъкидлаб, тегишли давлат органлари ва маҳаллий бошқарув идоралари вакилларига ҳажга бормоқчи бўлган инсонларни синчиклаб текширишни, хусусан, уларнинг яшаш ва турмуш тарзини ҳамда молиявий аҳволини ўрганишга кўрсатма берган.
Вазиятни мураккаблаштираётган яна бир ҳолат Саудия Арабистони ҳукуматининг Тожикистондан хажга келадиган зиёратчилар сонини, яъни квотасини ҳамон эълон қилмаганидир.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керак-ки, ўтган йили 6 минг нафар Тожикистон фуқароси ҳажга боришга муваффақ бўлган эди. Айни дамда Тожикистон ҳукумати Саудия Арабистони билан зиёратчилар сони квотасини белгилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026