Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мактабларида инглиз тили билан бирга иккинчи хорижий тил ўргатилиши мумкин
Ўзбекистон мактабларида чет тилларини ўқитиш масаласи қайта кўриб чиқилади.
Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг февраль ойида ҳудудлардаги бошқармаларига тавсиялар жўнатган бўлиб, уларда нафақат инглиз, балки бошқа хорижий тилларни ўрганишга ҳам эътибор қаратиш зарурлиги айтилади. Бу ҳақида Fledu нашри хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, бошланғич мактаб ўқувчиларининг 94 фоизи инглиз тилини ўрганмоқда. Муассаса янги ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим ва ихтисослашган мактабларда, шунингдек, мактаб-интернатларда (бешинчи синфга борадиган ўқувчилар учун) инглиз тилига қўшимча равишда иккинчи чет тили тариқасида немис, француз, корейс, хитой, япон, араб, форс, ҳинд ва бошқа хорижий тиллларни жорий қилишни таклиф этмоқда.
Халқ таълими бошқармалари март ойи ўрталарига қадар, мамлакатдаги ҳар бир мактабнинг иккинчи чет тилини жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқиши ва бу ҳақда вазирликка ҳисобот бериши кераклиги тўғрисида ҳам ахборот тарқатилган.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026