Coca-Cola’ни севиб ичадиганлар албатта буни кўриши керак!
Facebook ижтимоий тармоғининг LADbible гуруҳида Coca-Cola ичимлигининг икки тури билан ўтказилган ажойиб тажриба видеоси оммалашиб бормоқда. Унга шу вақтгача 275 мингдан ортиқ фойдаланувчи “Like” тугмачасини босган.
Видеода газ баллончаларида қиздирилаётган иккита товага Coca-Cola ва Coca-Cola Zero ичимликлари қуйилади. Сўнгра улар таркибидаги суви тўлиқ буғлангунча қайнатилади.
Якунда товалардан бирида, аниқроғи Coca-Cola қуйилган идишда тагида кўп миқдорда шакар қиёми қолади.
Шу ўринда, шакарнинг инсон организмига зарари хусусида олиб борилган айрим тадқиқот натижаларини ҳавола қиламиз, хулоса қилиш эса ўзингиздан.
Шакарни танада ортиқча ёғларнинг тўпланишига, қариш жараёнининг тезлашувига олиб келади. Танани B витаминларидан маҳрум этади, юракка салбий таъсир кўрсатади, инсон организмидаги кальцийни емиради. Шакарнинг энг хавфли томони тананинг табиий иммунитетини 17 мартага заифлаштиради.
Мавзуга оид
14:51 / 25.01.2021
Аксилкоррупция агентлиги «Coca Cola Ichimligi»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни талаб қилди
18:55 / 18.01.2021
Сайёрани энг кўп «ифлослантирувчи» компаниялар маълум қилинди
23:55 / 30.12.2020
Coca-Cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиб олиш учун 3та таклиф тушгани маълум қилинди
10:54 / 18.12.2020