Жамият | 15:59 / 08.03.2017
12298
1 дақиқада ўқилади

Андижон далаларида чигит экиш ишлари бошланди

Андижон вилоятидаги пахта-ғаллага ихтисослашган фермер ҳўжаликларида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди. Вилоятда жами 89 минг 200 гектар майдонга барака уруғи экилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 40 минг гектарида чигит плёнка остига қадалади.

Балиқчи, Олтинкўл ва Марҳамат туманлари деҳқонлари экиш ишларини бошлаб юборишган.

Олтинкўл туманидаги “Олтин водий гулшани” фермер хўжалигида экиш ишлари олдидан эҳсон ташкил қилиниб, нуронийлар эл ризқи тўкин бўлиши ҳамда деҳқончиликка барака сўраб дуо қилдилар.

Вилоятнинг деҳқончилик қилинадиган 79, 400 гектардаги далаларида эса ғалла ҳосили етиштирилади. Айни пайтда буғдой парваришланаётган майдонларда иккинчи озиқлантириш ва суғориш ишлари олиб борилмоқда.    

Kun.uz мухбири Элмурод  Эрматов,
Андижон вилояти.

Мавзуга оид