Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматининг бир неча ходимлари героин билан қўлга олинди
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг бир неча ҳозирги ва собиқ ходимлари Бишкек шаҳрида героин гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» қўмитага асосан хабар бермоқда.
«Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ички хавфсизлик Хизмати ва Қирғизистон ИИВнинг қўшма тезкор ҳаракатлари натижасида Қирғизистон ДМХҚнинг собиқ ва ҳозирда ишлаётган бир неча ходимлари қўлга олинди. Ўтказилган тадбирлар натижасида тахминан 7,5 килограмм героин наркотик моддаси ноқонуний айланишдан олинди», - дея хабар қилишган маҳкамада.
Қўлга олинганлар Бишкек шаҳри ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб келинган.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026