Жаҳон | 14:33 / 08.03.2017
4753
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги теракт жабрланувчилари сони 50 нафардан ошди, «Толибон» бу ишга алоқадор эмас

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга амалга оширилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 54 киши жароҳатланган.

Бундан олдинги хабарларда, жангарилар тиббиёт муассасасига бостириб кириб, одамларни ўққа тутгани ва гаровга олгани айтилганди.

Охирги маълумотларга кўра, госпитал ҳудудида 2 нафар жангари йўқ қилинган.

Хабарларда ҳужум қилувчилар оқ халатда бўлгани айтилган.

«Толибон» ушбу ҳужумга алоқадор эмаслигини маълум қилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид