Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо «Ростов» стадиони газонини футбол майдони деб аташдан бош тортди (фото)
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигасининг 1/8 финали доирасида «Ростов»га қарши кечадиган сафар ўйини олдидан фикр билдира туриб, учрашув ўтказиладиган «Олимп-2» стадиони газонига жуда ёмон баҳо берди. Бундан ташқари, у ушбу ўйинга Генрих Мхитарянни туширишга ишончи комил эмаслигини айтган.
«Ҳозир аниқ айта олмайман, Мхитарян майдонга тушадими, йўқми. Умуман мен эртага ўйин ўтказишимизга ҳам ишонмаяпман — «Ростов» стадиони газонини футбол майдони деб бўладими? Менимча бундай эмас. Хитойда шундай вазият юзага келганида биз ўйинни бекор қилгандик.
Ўйинга майдон ҳолати таъсир кўрсатиши мумкинми? Биз «Бавария», «Аякс» ва бошқа жамоаларнинг бу майдондаги ўйинларини кузатганмиз, у вақтдаги майдон ҳолати бироз бўлсада қониқарли бўлган. Бугун эса майдон ҳолати аянчли», — дея ушбу мураббий сўзларини келтирган «Газета.Ru» мухбири.
«Ростов» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 10 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
12:41 / 05.03.2026