Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳалок бўлган боланинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Ростов вилоятида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди.
Маълум қилинишича, Бош консулхонага Ростов вилоятининг Батайск шаҳрида яшовчи Б.Ю. мурожаат қилиб, уйида юз берган ёнғин натижасида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ҳамда унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишда ёрдам сўраган.
Аниқланишича, мурожаатчи Ростов вилоятидаги қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида марҳум боланинг барча ҳужжатлари ёнғинда ёниб кетган. Шу сабабли ҳужжатларни расмийлаштириш ва жасадни юртимизга қайтариш жараёнида Россия томони билан айрим муаммолар юзага келган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Россиянинг ваколатли тиббиёт ташкилотлари билан музокаралар ўтказиб, вояга етмаган боланинг жасадини ватанга тезкорлик билан қайтариш бўйича зарур чораларни кўрди.
Мурожаатчи номига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан марҳумнинг жасади Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Краснодар — Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
09:26 / 27.05.2026
Эндиликда нобуд бўлган ҳайвонлар махсус крематорийларда ёқилади
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
14:14 / 05.03.2026