Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Оқ халат кийиб олган жангари Кобулдаги шифохонада одамларга ўт очди
Кобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга кириб олган бир неча жангари одамларни ўққа тутган. Reuters хабарига кўра, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.
Бундан олдинроқ Кобулдаги ҳарбий касалхона яқинида портлаш содир бўлгани, хавфсизлик хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасида отишма бошлангани хабар қилинганди.
Ҳарбий госпитал ходимлари агентликка берган маълумотда айтилишича, муассаса ҳудудида оқ халат кийган жангари беморлардан бирини ва касалхона ходимини отиб ташлаган. Госпиталнинг бошқа чеккаларида ҳам отишма овозлари янграган.
Айни вақтда шифохона ҳудуди махсус кучлар томонидан ўраб олинган. Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026