Жаҳон | 09:50 / 09.03.2017
17298
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг бомбардимончи самолётлари 10 йилдан кейин Россия мудофаа тизимлари олдида ожиз бўлади

Фото: Public domain

АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётларида ўрнатилган қурол-аслаҳа тизимлари 10 йилдан кейин Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан ўта олмайди ва шунинг учун уларни модернизация қилиш керак, деб айтди АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Пол Сельва.

Генерал АҚШ конгрессидаги нутқида АҚШ стратегик ҳаво кучларининг асосини 1950-1960-йилларда яратилган B-52 бомбардимончи самолётлари ҳамда 1970-йилларда яратилган қанотли ракеталар ва бомбалар ташкил қилишини эслатиб ўтди. 

"Биз улар бугунги кунда жанг қилишга қодир эканлигини биламиз, бироқ биз уларни келгусига қолдира олмаймиз. 10 йилдан кейин бу тизимлар Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан ўта олмайди, шунинг учун уларни алмаштиришга кескин эҳтиёж мавжуд", деб айтган Сельва.

Бугунги кунда АҚШ ва Россия "ядро триадаси" деб аталувчи тизимга эга ягона давлатлар ҳисобланади. Бу триада қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги ядровий кучлардан иборат. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид