Яна бир жаҳон ва Европа чемпиони футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди
Испаниялик футболчи, ҳозирда «Бавария» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ҳаби Алонсо мавсум якунида, 35 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.
«Бу оддий бўлмаган қарор, аммо мен вақти келди деб ўйлаяпман. Мен ҳозирда ҳам ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман, лекин менимча ҳозир футболчилик фаолиятини якунлаш учун энг тўғри вақт. Мен футболчилик фаолиятимни юқори нуқтада якунлашни истар эдим, «Бавария» эса менга шундай имкониятни яратиб берди», — дея футболчининг сўзларини келтирган немис клуби расмий сайти.
Испания терма жамоаси сафида Алонсо жаҳон чемпиони бўлган ва 2 марта Европа чемпионатида зафар қучган.
У фаолияти давомида «Бавария»дан ташқари «Реал Сосьедад», «Эйбар», «Ливерпуль» ва «Реал» каби жамоаларда ҳам ўйнаган ва Испания ҳамда Германия чемпионлигини, икки марта ЕЧЛ ғолиблигини ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.
Мавзуга оид
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
10:40 / 17.10.2024
Бавариядаги шаҳар мэри янги украиналик қочқинларни қабул қилмади
11:22 / 03.10.2024
«Реал», «Бавария» ва «Атлетико» ютқазди, «Ювентус»да даҳшатли камбэк. ЕЧЛда сенсациялар куни
12:27 / 18.09.2024