Мактабда ўқувчилар нима истеъмол қилишмоқда?
Kun.uz ижодий жамоасининг Бухоро вилоятига ташрифи таҳририятимизга келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида жойларда бўлиш билан давом этди. Мурожаатларнинг бирида Бухоро шаҳрида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактаби ёнида ўқувчилар учун турли маҳсулотлар сотилаётгани, бу болалар учун зарарлими йўқми, билиб бўлмаслиги ҳақида сўз боради.
Таҳририят жамоаси мурожаатга асосан мазкур мактабга ташриф буюрди. Мактаб директори ижодий жамоани қарши олди. Кузатувларимиз натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ушбу мактабда ҳаминқадар эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўқувчи болаларга хизмат кўрсатувчи ошхонанинг тозалик ҳолати ҳам, мактабдаги тоза ичимлик суви таъминоти ҳам кишини ташвишга солади.
Ушбу масала юзасидан Бухоро шаҳар халқ таълим бошқармаси мутасадди раҳбарларига мурожаат этилди. Улар бизга муаммоли вазиятларни чуқур ўрганиши, тезкор равишда ҳал этилиши ҳақида ваъда беришди.
Аммо ижодий жамоа Бухоро вилоятида уч кун бўлган бўлса, бошқарма ўз ваъдасининг устидан чиқмади. Таҳририят мактаб ошхонасининг раҳбари билан боғланиб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан ахборот сўради. Улар эса имловий, жузъий хатоларга тўла далолатнома тақдим этишди холос.
Қоғозбозлик, ваъдабозлик, буйруқбозликларнинг вақти ўтди. Энди талабчанлик, ҳаракатчанлик бўлмас экан, на жамият ва на давлат тараққий этади. Умид қиламизки, мазкур мактабдаги ҳолат, умуман, Бухоро шаҳар Халқ таълими бошқармасидаги ҳолат ўнгланади. Зеро замон талаби ана шундай.
TAS-IX
YouTube
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024