Эмери ўйиндан кейин: “Ҳакам қарорлари “ПСЖ”га қарши қаратилди”
«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Барселона» билан ўйиндаги мағлубият (1:6) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Францияликлар икки ўйин натижасига кўра 5:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
«Рўй берган воқеани таҳлил қилсак, биз ажойиб имкониятни қўлдан чиқарганимизга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Биринчи бўлимда рўй берган ҳолат – бизнинг айбимиз ва босим ўтказа олмадик ҳамда тўп билан ҳаракатланишда кўп хато қилдик.
Жуда чуқур ҳимояландик ва рақибда кўплаб голли вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган ҳар икки тўп – хатоларимиз натижаси. Иккинчи таймда анча хотиржам ҳаракат қилдик, позиция нуқтаи назаридан яхши ўйнадик. Ҳисобни 2:3 кўринишига ҳам олиб келишимиз мумкин эди. Ҳакамлар қарори бизга қарши қаратилди ва сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлдик. "Барселона" бунга қодир. Ўйин охири “Ҳаммаси ёки ҳеч нима” шиори остида ўтди. Мен ва клуб учун бу салбий тажриба. Биз бундан хулоса чиқаришимиз керак», - дея Эмерининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024