Жаҳон | 13:58 / 09.03.2017
8146
2 дақиқада ўқилади

МРБнинг махфий ҳужжатларини WikiLeaks'га ким етказган бўлиши мумкин?

Фото: Reuters

Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг гаджетларни бузиб кирганликка доир махфий ҳужжатлари WikiLeaks'га келишувга мувофиқ ишловчи давлат хизматчилари томонидан етказилган бўлиши мумкин. Уларнинг шахси аниқланмоқда. Бу ҳақида разведка хизматидаги манбасига асосланиб Reuters хабар берди. 

Манбага кўра, МРБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўтган йилнинг охиридаёқ мазкур махфий маълумотларнинг WikiLeaks'га етказилган бўлиши мумкинлигини гумон қилишган. 

Март ойининг бошида, WikiLeaks 8,7 мингдан ортиқ ҳужжатни чоп этганидан кейин бу гумонлар тасдиқланди. Материалларда, хусусан, махсус хизматларнинг гаджетларни, шу жумладан  iPhone'ларни, шунингдек Android ва Windows операцион тизимдаги қурилмаларни бузиб кириш бўйича глобал дастури мавжудлиги маълум қилинган. 

WikiLeaks'да таъкидланишича, МРБ архив устидан назоратни йўқотган ва энди давлат учун хизмат қилувчи хакерлар ва шартномавий ташкилотлар ходимлари бу маълумотларга эга бўлиш имконига эга бўлишди. АҚШ Марказий разведка бошқармаси чоп этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқламади. 

Махсус хизматлар замонавий технологияларни яхши биладиган кишиларни ташқаридан ёллашига тўғри келмоқда. Келишув бўйича ишлайдиган ходимлар бир неча маротаба махфий маълумотларнинг ташқарига чиқишига сабабчи бўлишган. Масалан, Эдвард Сонуденда ҳам шундай бўлган. 

Мавзуга оид