Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» мухлиси: Бизга Россия сафаридан олдин қурол сотиб олишни тавсия қилишди
Европа Лигасининг 1/8 финали доирасида «Ростов» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан «қизил иблислар» жамоаси мухлисларидан бири инглизлар руслардан қўрқмаслиги, шу туфайли уларга Россияга боришдан аввал қурол сотиб олишни тавсия қилишганига қарамасдан, бундай қилишмаганини айтиб ўтди.
«Рус фанатлари, кўринишидан дўстона. Биз улардан қўрқмаймиз, йўқса бу ерга 3 минг километр йўл босиб келмас эдик. Лондондан ўйин куни юзлаб мухлислар келмоқда, Москвадан ҳам анча мухлис келиши кутилмоқда. Албатта, бизга Англияда Россияга боришдан олдин бу ер хавфсиз эмаслигидан огоҳлантириб, сафарга чиқишдан олдин қурол сотиб олишни маслаҳат қилишганди», — дея англиялик мухлиснинг сўзларини келтирган RT.
Бундан олдинги хабарларда, Ростовга Англиядан 500–600 атрофида мухлис келиши айтилганди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.02.2026
Хорижлик фуқаро далада отган қурол олиб қўйилди
12:05 / 11.02.2026
АҚШ Европадан Украина учун янги қурол харидларини кутмоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
18:10 / 15.12.2025