Жаҳон | 23:39 / 09.03.2017
6550
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Россия билан Сурияда ўзаро ҳаракатланишни кенгайтирмоқчи

Фото: AFP

АҚШ мудофаа вазирлиги Россия билан Сурияда ихтилофларга учрамаслик мақсадида у билан ўзаро ҳаракатланишни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Вотел маълум қилди. 

"Ҳозирда бизнинг ихтилофларга учрамаслик бўйича саъй-ҳаракатларимиз самарали бўлса-да, Сурия шимолида жанглар кенгайиши ва жанг майдонида борган сари турли кучлар кўпаётгани сабабли биз Россия билан ихтилофларга учрамаслик механизмларини кучайтиришни кўриб чиқишимиз керак", деб айтилган Вотелнинг АҚШ сенати мажлисига тайёрланган маърузасида.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид