Сеулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Сеул полицияси Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега 2016 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган импичмент қонунийлиги юзасидан Конституциявий суднинг 10 мартга режалаштирилган қарори олдидан 8,4 минг ходимни хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида сафарбар қилди.
Ренхап агентлиги маълумотига кўра, суд биноси ёнида 360та автобусдан иборат тўсиқ қўйилган. Конституциявий суд биноси ёнида эса ўнлаб кишилар Пак Кин Хе истеъфосини талаб қилиб йиғилди.
Жанубий Кореяда можаро октябрь ойида, матбуотда Жанубий Кореянинг йирик корпорациялари, жумладан Samsung томонидан давлат раҳбарига яқин бўлган Цой Сун Силь томонидан ташкил этилган жамғармаларга йирик миқдордаги маблағларни ўтказиш эвазига ҳукуматдан маълум бир енгилликлар олгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач авж олди. Хабарларга кўра, у ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламай туриб, президент маъмурияти ишларига аралашган ҳамда юқори алоқаларини ишга солган ҳолда манфаат кўрган.
Аввалроқ терговчилар Жанубий Корея президентини порахўрликда гумонланувчи дея атаганди. Пак Кин Хе ҳимоячилари айбловларни рад этди. Samsung корпорациясининг ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ён ҳам пайшанба куни бўлиб ўтган илк эшитувда ўз айбини тан олмади.
2016 йилнинг декабрида Жанубий Корея Миллий йиғилиши мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент учун овоз берди. Конституциявий суднинг импичмент қонунийлиги юзасидан йиғилиши 10 мартда бўлиб ўтади. Агарда суд импичментни тасдиқласа, Пак Кин Хе давлатни бошқаришдан бутунлай четлатилади ва 60 кун давомида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилади. Бироқ агарда импичмент қонунга зид деб топилса, Пак Кин Хенинг Корея Республикаси президенти лавозимидаги ваколатлари тикланади. Айни дамда бош вазир Хван Гё Ан вақтинчалик президент вазифасини бажармоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 01.11.2024
АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр
23:41 / 25.10.2024
КХДР Россияга иккинчи гуруҳ ҳарбийларини юборишга тайёрланмоқда — Bloomberg
15:22 / 25.10.2024
Жанубий Корея ҳукумати аҳолини ёлғизликдан қутқариш учун 327 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда
19:43 / 22.10.2024