Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида бир ҳафтада 30та жиноят фош этилди
2017 йилнинг 3-8 март кунларида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълум қилинди. Жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида ахборот берилди.
Унга кўра, ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 30та жиноят, шундан 14та ўғирлик, 11та фирибгарлик, 3та талончилик, 1та безорилик ва 1та тан жароҳати етказиш жиноятлари фош этилди. Шунингдек, қидирувда бўлган 45 нафар шахс ушланди.
Брифингда таъкидланишича, мулкий турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар атрофига, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларга 561 та видеокузатув мосламалари ўрнатилган, 90та хонадон ва объектлар замонавий қўриқлов пультларига уланган.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
16:48 / 15.05.2026