Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BBC янгиликлар сони жонли эфирдаги кутилмаган воқеа сабаб машҳур бўлиб кетди
BBC янгиликлар сони жонли эфирдаги кутилмаган воқеа сабаб машҳур бўлиб кетди.
Профессор Роберт Келлининг орқасида бола кўринган вақтда у видеоалоқа орқали Жанубий Кореядаги сиёсий вазиятга изоҳ бераётганди. Бошловчи кутилмаган "меҳмон" ҳақида профессорга айтганида у ортига қарамаган ҳолда қизчани кадрдан четлатишга уринди.
Шундан сўнг хонага болалар аравачасида яна бир бола, унинг кетидан эса аёл киши югуриб кирди. Улар бир неча сония бир-бирларининг кетидан қувиб, хонани тарк этишди. Бошловчи ва шарҳловчи табассумларини тийиб тура олишмади.
BBC журналисти Жулия Макфарлан мазкур видеони Twitter'га жойлади. Унинг ҳамкасби Элли Прайс бу видео шу куни телевизорда кўрган энг яхши видеоси эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:56 / 25.02.2026
2025 — урушдаги энг қонли йил: BBC ва “Медиазона” ҳисоботи
12:28 / 05.02.2026
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
20:51 / 16.12.2025