13:50 / 10.03.2017
9120

Нукус туманида рейд: носоз газ ва электр ускуналари эгалари огоҳлантирилди

Фото: Kruz.uz

Нукус туман ИИБ ЁХБ ва 16-сонли КЁХК ходимлари томонидан «Профилактика куни» тадбирида бир қатор тадбирлар белгиланиб амалга оширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Маҳмуд Сейдуллаев хабар берди, деб ёзмоқда Kruz.uz.

2017 йил 9 март куни Нукус тумани «Ток-тау» ва «Кутанкул» МФЙ ҳудудида ўтказилган «Профилактика куни» тадбирига Нукус тумани ИИБ ЁХБ ва 16-сонли КЁХК дан жами 25 нафар ходим, Нукус туман газ филиалидан ва Нукус тумани электр тармоқлари корхонасидан 3 нафардан мутахассислар жалб этилиб, улар томонидан «Ток-тау» ва «Кутанкул» МФЙ ҳудудида жойлашган 456 та фуқаролар яшаш уйлари ва Нукус туман ХТМХМТ ва ТЭБга карашли 1та МТМ, 2 та умумтаълим мактабларининг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чикилди. Текшириш ва ўрганишлар жараёнида фуқаролар билан ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларга риоя қилиш ҳақида кенг суҳбат ва йўриқномалар берилди.

Текширишлар жараёнида асосий эътибор фуқароларнинг ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, иситиш қозонхоналари ва печларининг созлигига, дудбуронларининг тозалиги ва баҳор мавсумида атроф-муҳитни тозалаш вақтида очик оловдан фойдаланмасликка қаратилди. 

Фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда табиий газни сурувчи насос мосламалардан ва газ тармоғига қўшимча тарзда резина шланглар улаб фойдаланиш, уйни иситиш мақсадида носоз ва қўлбола электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ўзини-ўзи бошқариш органлари, газ ва электр хўжаликлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда аҳоли уйларида рейдлар ўтказиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. 

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Top