Ўзбекистон | 21:55 / 10.03.2017
19378
1 дақиқада ўқилади

Президент Бухоро вилоятидаги чорвачилик лойиҳалари билан танишди

Бухоро вилоятига ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пешку туманида ташкил этиладиган чорвачилик комплекси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чорвачилик, хусусан, наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарасида 2016 йилда Бухоро вилоятида қорамоллар бош сони 2015 йилга нисбатан 4,1 фоизга, қўй ва эчкилар 5,5, гўшт етиштириш 7,1, сут ишлаб чиқариш 9,5 фоизга ошди.

Янги чорвачилик комплекси 1000 бош қорамол ва 1 минг 500 бош қўй боқишга мўлжалланган. Умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган мазкур лойиҳа натижасида 2 минг 650 тонна сут, 200 тонна гўшт, 2,5 тонна жун ишлаб чиқариш режалаштирилган. 800 гектар майдонда озуқа етиштирилади. 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шу ерда Бухоро, Пешку, Ромитан, Олот туманларида ташкил этилаётган бошқа чорвачилик хўжаликлари лойиҳалари ҳам намойиш этилди.

Мавзуга оид