Самарқандда ИШИД ғояларини тарғиб қилган фуқаро 8 йилга қамалди
Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича суди фуқаро Ғиёсиддин Ғиёсовни ИШИД террорчилик гуруҳи ғояларни тарғиб этгани учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда РИА Новости Самарқанд вилояти прокуратураси вакилига асосан хабар берди.
"Судга Ғиёсов ижтимоий тармоқларда ИШИД фаолиятини тарғиб этувчи ғояларни жойлагани ва тарқатгани ҳақидаги далиллар тақдим этилди. Суд ҳукмига кўра у саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди", - дея хабар қилган агентлик суҳбатдоши.
Прокуратура вакилининг таъкидлашича, маҳкумнинг яшаш жойидан флэш-карталар ва бошқа электрон ташиш қурилмалари топилган, уларда Марказий Осиёда ҳалифат ўрнатишга чақирган, шунингдек Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга тайёргарлик бўйича қўлланма бўлган аудио ва видеоматериаллар жойлаштирилган.
Суд маълумотига кўра, Ғиёсов Ўзбекистонга Москвадан 2015 йилнинг ўрталарида қайтиб келган. "Россия ҳудудида у ИШИД билан алоқадор бўлган “Жиҳодчилик” тақиқланган диний-экстремистик ташкилоти аъзолари таъсирига тушган, ватанига қайтиб келгач эса, жиҳодчилар билан алоқаларини давом эттирган", - дея айтиб ўтди прокуратура вакили.
Мавзуга оид
21:44
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024