Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти: Кореяда РҚМ тизими жойлаштирилиши АҚШ ва Хитой мулоқотига халал бермайди
АҚШ Давлат департаментининг ҳисоблашича, Жанубий Кореяда THAAD ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилиши мудофаа характерига эга ҳисобланади ва бу Вашингтон ҳамда Пекин ўртасидаги мулоқотга халақит қилмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон 15-19 март кунларида Япония, Жанубий Корея ва Хитой бўйлаб амалга ошириладиган сафари олдидан ўтказилган махсус брифинг чоғида маълум қилган.
"Биз бу масалани (THAAD тизимини жойлаштириш) Хитой билан муҳокама қилишни давом эттирамиз. Улар ҳали вазиятни аниқ англашмаган. Бу бизнинг Шимолий Корея таҳдидига қарши мулоқотимиз йўлида тўсиқ бўлмаслиги керак", деган у.
У THAAD ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилиши Жанубий Корея хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлаб, бу тизим Хитой хавфсизлигига таҳдид солмаслигини қўшимча қилган.
Қўшма Штатларнинг Тинч океандаги қуролли кучлари қўмондонлиги 7 март куни Жанубий Корея ҳудудида THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришга киришди ва мазкур тизимнинг дастлабки қисмларини белгиланган манзилга етказди. Тизимлар атмосфера ва унинг ташқарисида кичик ҳамда ўрта масофага учувчи баллистик ракеталарни йўқ қилишга мўлжалланган.
Бу тизимлар жойлаштирилишига Хитой ва Россия томони норозилик билдирди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026