Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ва 200 дан кўпроқ фаол озод этиладиган бўлди
Миср бош прокуратураси қамоқда сақланаётган мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакни озодликка чиқаришга розилик берди, деб хабар бермоқда "Ал-Ватан" янгиликлар портали.
Март ойи бошида Миср кассация суди 2011 йилги тартибсизликларда намойишчиларнинг қотиллигига алоқадорликда айбланган Муборакка нисбатан оқловчи ҳукм чиқарди.
Қамоқ жазосини ўтаётган Муборак охирги йиллар Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда сақланган.
Шунингдек, Миср президенти рухсат берилмаган норозилик акцияларида қўлга олинган 200 дан ортиқ ёшларни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Ёш фаолларнинг Миср турмаларидан озод қилиниши масаласи Шарм-аш-Шайҳда ўтган ёшлар анжуманида кўтарилганди. Унда мамлакат президенти ҳам иштирок этган. Анжуман якунига кўра, давлат раҳбари ушбу масалани ҳал қилиш учун журналистлар, жамоат арбоблари, ички ишлар ва адлия вазирликлари вакилларидан ташкил топган идоралараро комиссияни яратиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Ўтган йил декабрида ҳибсда ушлаб турилган 80 дан кўпроқ ёш афв этилиб, озодликка чиқарилганди.
Мавзуга оид
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026