Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
Фарид Ниязов 2011–2017 йилларда Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.
Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков
Қирғизистон президенти Садир Жапаров собиқ президент маъмурияти раҳбари Фарид Ниязовни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фарид Ниязов 2011–2017 йилларда, мамлакатга Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилган даврда Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.
2021 йил сентябрида Фарид Ниязов, шунингдек Алмазбек Атамбоев, собиқ президент қўриқчиси Канат Сагимбаев ва ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга уриниш ва оммавий тартибсизликларни ташкил этишда айбланган. Ниязов 7 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
2020 йил октябр ойида Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтган. 6 октябр куни намойишчилар талаби билан 2019 йилдан бери тергов ҳибсхонасида сақланаётган Алмазбек Атамбоев озод қилинган, аммо кейинчалик яна қўлга олинган.
Атамбоев 2020 йилда 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо уч йилдан сўнг ушбу ҳукм бекор қилиниб, собиқ президент Испанияга кетган. 2025 йилда эса коррупция ва оммавий тартибсизликларни ташкил этиш иши бўйича яна 11,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.
Мавзуга оид
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
20:35 / 30.04.2026