Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея: КХДР янги ядро синовини ўтказишга тайёр турибди
Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги КХДР исталган вақтда янги ядро синовини ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ренхап».
Таъкидланишича, сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларга кўра, мамлакат шимоли-шарқида бундай синов учун жой бўлиши мумкин бўлган туннел қазилган.
Агентлик Шимолий Кореядаги вазиятни мониторинг қилишга ихтисослашган Американинг 38 North сайти маълумотларига таянган.
«Ҳукуматнинг фикрича, Пхеньян исталган вақтда ядро синовини ўтказиши мумкин, сабаби бундай тажриба мамлакатнинг ядро қуролини ишлаб чиқиш бўйича режасига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда», - деди Жанубий Корея идораси вакили.
Аввалроқ КХДРнинг «Нодон синмун» партия газетаси Пхеньян ўзининг мудофаа кучини мустаҳкамлаш, шунингдек мамлакат ядро мақомига мувофиқ ўзини-ўзи ҳимоя қилиш воситаларини ривожлантириш ниятида эканини маълум қилди.
Шимолий Корея 2016 йилда иккита ядро синовини ўтказди. Шунингдек, 2006, 2009 ва 2013 йилларда ҳам шундай ҳолатлар ҳақида хабарлар берилган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026