Спорт | 23:46 / 14.03.2017
7946
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Азарни қўлга киритиш учун ҳар қандай қурбонликка тайёр

«Реал» «Челси»дан Эден Азарни таркибга қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун мадридликлар – Альваро Мората, Иско ёки Хамес Родригесдан воз кечишга тайёр. Бу футболчилардан бирига трансфернинг бир қисмига айланиши режалаштирилмоқда.

Қайд этиш керакки, «Челси» бундан олдинроқ «Реал»дан Мората ва Хамесдан бирини трансфер қилишга ҳаракат қилганди.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида 26 учрашувда иштирок этган Азар 11 гол урди ва 6 пас берди.

Мавзуга оид