Ўзбекистон | 23:41 / 14.03.2017
17214
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 6та ўрта махсус таълим муассаси директори ишдан бўшатилган

Тошкентда кейинги икки ой давомида иккита ўрта махсус таълим муассасининг директори таълим-тарбия жараёни сусайтирилгани туфайли ишдан ҳайдалган. Бу ҳақда 14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўқув йили бошидан буён эса шу сабаб билан жами 6 нафар раҳбар лавозимдан олинган.

Матбуот анжмунида шаҳардаги мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати ва ўқув жараёни таҳлил қилинган.

Маълум қилинишича, айни дамда пойтахт мактабларида давомат кўрсаткичлари 92-93 фоизни ташкил қилмоқда, лицей ва коллежларда эса бу кўрсаткич нисбатан яхшироқ — 94-95 фоиз.

Бундан олдинроқ мактабларда қониқарсиз давомат учун директор ишдан ҳайдалиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид