Жаҳон | 23:29 / 14.03.2017
9267
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks Нидерландия бош вазири ҳақидаги ҳужжатларни чоп этди

WikiLeaks сайти Нидерландия бош вазири Марк Рютте ва унинг парламент сайловлари бўйича рақиби Герт Вилдерс ҳақида материалларни чоп этди.

Сайт Рютте ҳақида "ўз архивларидан" 1699 та ҳужжатни ва Вилдерс ҳақида 1392 ҳужжатни чоп этган.

15 март куни Нидерландияда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

"Морис де Хонд" агентлигининг экспресс-сўровномаси натижаларига кўра, парламент сайловларининг етакчиси Рютте бошқарадиган "Эркинлик ва демократия учун халқ партияси" (VVD) ҳисобланади. Унга сўралганларнинг 18 фоизи овоз беришга тайёрлигини билдирган. Бундай ҳолатда партия парламентдаги 150 та ўриндан 27 тасига эга бўлади. Етакчиси Вилдерс ҳисобланувчи "Эркинлик партияси"га (PVV) сўралганларнинг 16 фоизи овоз беришга тайёрлигини айтган, бу эса партияга парламентдаги 24 та ўринни олиб келади.

Мавзуга оид