23:10 / 14.03.2017
12131

«Зукко китобхон» кўрик танлови ўтказилди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Зукко китобхон» кўрик танлови ўтказилди.

Танлов Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. 

2017 йил 14 март куни бўлиб ўтган Зукко китобхон» кўрик танловининг институт босқичида 1-ўринни Сув хўжалигида менежмент факультетининг GENIUS жамоаси, 2-ўринни Гидротехника иншоатларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультетининг «Муҳандис» жамоаси, 3-ўринни Ердан фойдаланиш ва ер кадстри факультетининг «Издошлар» жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб бўлган жамоаларни институт раҳбарияти номидан Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Қ. Шовазов,  бош ҳисобчи И. Ҳасанов, Мониторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи Х. Лапасов, «Камолот» ЁИҲ БТ етакчиси У. Алимов тақдирлади.

Top