Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳоким ўринбосарларига янги русумдаги 50та Nexia берилди
Андижонда туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига ажратилган хизмат автомашиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’нинг Андижондаги мухбири хабар бермоқда.
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, яратилаётган шароитлар уларни янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.
Шундан сўнг вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун ажратилган янги русумдаги “Нексия” автомашиналари топширилди.






Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
08:21
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026