Жаҳон | 18:16 / 15.03.2017
8191
1 дақиқада ўқилади

Дамашқда кун давомида иккинчи портлаш содир этилди, қурбонлар сони ортмоқда

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги суд биноси олдида рўй берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 нафарни ташкил этмоқда, жароҳатланганлар сони камида 60 нафар. Бу ҳақда Сурия Адлия вазирига асосланган ҳолда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Бундан аввалроқ SANA телеканали бу портлаш 25 кишини ҳаётдан олиб кетгани ҳақида хабар тарқатганди.

Худкуш террорчи суд биносига кирмоқчи бўлганида уни полиция ходими тўхтатган ва у ўзини портлатиб юборган.

Кўп вақт ўтмасдан Дамашқнинг бошқа бир нуқтасида портлаш рўй берди. Ар-Рабва тумани ҳудудида содир этилган иккинчи теракт талофатлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Мавзуга оид