Жаҳон | 21:04 / 15.03.2017
9811
1 дақиқада ўқилади

Дамашқда терактлар куни. Шаҳарда яна икки портлаш рўй берди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида яна иккита портлаш содир этилди. Бу ҳақда Ливандаги «Аль-Манар» телеканалида хабар қилинган.

«Худкуш террорчилар томонидан яна икки портлаш содир этилди. Улар Дамашқ шимолидаги Ал-Мазза ва Рукн ад-Дин туманларида ўзини портлатган», — дейилган телеканал маълумотида.

Ушбу терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони келтирилмаган.

Бундан олдинроқ Дамашқдаги суд биноси олдида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлгани ва 60дан ортиқ киши жароҳатлангани маълум қилинганди. Воқеа жойига 4 террорчи келганди, улар суд биносига кира олмагач, бири ўзини портлатган, иккинчиси яқин атрофдаги ресторанда теракт содир этганди. Яна икки террорчини полиция таъқиб қилаётганди.

Мавзуга оид