Жамият | 08:47 / 15.03.2017
12077
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятида қанча қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди?

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг тизимларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси аҳволи ўрганилди.  

Маълум бўлишича, ўрганиш натижасида 2016 йил якуни бўйича соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятида 4469 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шунга кўра, мазкур қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва айбдор масъул ходимларга тегишли чора кўриш ҳақида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига тақдимнома киритилди, натижада 6та ноқонуний буйруқлар бекор қилинган, 16та масъул ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 2 та масъул ходим (эгаллаб турган лавозимидан озод этилди) билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бундан ташқари, 23 та масъул ходимларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43, 176-1-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича суд қарорига асосан 23 та масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мавзуга оид