Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўхташ чизиғи кўринмайдиган чорраҳалардаги камералар ишига ойдинлик киритилди
Тўхташ чизиқлари аниқ кўринмайдиган чорраҳалардаги қоидабузарликлар камера орқали қайд этилаётган бўлсада, ҳозирча, қоида бузгани аниқланган транспорт воситалари эгаларига нисбатан маъмурий жарима солиш чораси қўлланилмайди. Чорраҳаларда Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартибда чизиқлар чизилганидан сўнг, камералар қайд этган қоидалар бўйича жарима солиш қарори қабул қилинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматидаги Кун.uz манбаси маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда кўплаб чорраҳаларда камералар ишламоқда. Улар қоидабузарликларни қайд этмоқда. Бироқ, Йўл ҳаракати қоидасига мувофиқ, чизиқлар мавжуд бўлмаган чорраҳаларда қоидабузарлик қайд этилган тақдирда ҳам жарима солинмайди.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларининг 41-бандига мувофиқ, чорраҳада пиёдалар ўтиш қисмига етмасдан (бу камида 5 метрлар) тўхташи керак.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026