Ўзбекистон | 15:00 / 15.03.2017
28821
2 дақиқада ўқилади

"Ўзстандарт" - Бозорларни Хитойнинг сифатсиз маҳсулотлари босган 

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида “Ўзстандарт” агентлиги олдига ички истеъмол бозорларимизни ҳимоялашни янада кучайтириш ҳамда сифатсиз импорт маҳсулотларни савдога чиқаришини олдини олиш вазифаси юклатилган эди, деб хабар қилади “Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида агентликнинг ҳудудий бошқарма ва марказлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Президент топшириғига асосан “Ўзстандарт” агентлиги, республиканинг йирик бозорлари ва савдо шохобчаларида сотилаётган маҳсулотларни сертификати ва сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказди.

“Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги 41 та бозор ва савдо шохобчаларида сотилаётган маҳсулотларнинг 34 турдаги 2779 та маҳсулотлардан 2013таси, яъни 72,4 фоизи сертификатсиз, сифати кафолатланмаган ҳолда истеъмолчиларга сотилаётган ҳолати аниқланди”, - дейилади агентлик хабарида.

Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Хитой давлатида ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди.

“Ҳурматли истеъмолчилар! Бирор бир маҳсулотни харид қилаётганда албатта сертификатини сўрашни унутманг”, - дейилган агентлик хабарида.

Мавзуга оид