Чорсуда мактаб ўқувчисини тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2017 йил 12 март куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида жойлашган Чорсу бозори ҳудудида 2000 йилда туғилган академик лицей ўқувчисига нисбатан номаълум шахс куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан ёнида бўлган 740.000 сўм пули ва Alcatel PH13 русумли қўл телефонини тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлган. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Кун.uz’га хабар қилди.
Мазкур жиноятни фош этиш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, жиноятни Наманган шаҳар С.Адашев кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Т. (исми шарифлари ўзгартирилган) содир этгани аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024