Жаҳон | 14:50 / 16.03.2017
5969
1 дақиқада ўқилади

Интерпол Ким Чен Нам иши бўйича КХДРнинг 4 фуқаросига қидирув эълон қилди

Жиноят полицияси халқаро ташкилоти (Интерпол) КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган Шимолий Кореянинг 4 нафар фуқаросини қидирувга берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Малайзия полицияси маълумотига кўра Интерпол КХДРнинг 4 фуқароси бўйича қизил хабарнома тарқатган.

10 март куни Малайзия полицияси раҳбари Холид Абу Бакр пойтахт аэропортида ўлдирилган шахс чиндан ҳам КХДР етакчисининг акаси Ким Чен Нам эканлигини тасдиқлади.

Малайзия бош вазири Нажиб Тун Раззоқ бу қотилликда КХДР ҳукуматини расман айблади. 

Бундан олдинроқ Малайзия Интерполга Ким Чен Намнинг ўлдирилишида гумон қилинаётганларни қидирувга бериш ҳақида талабнома йўллаганди.

Мавзуга оид