Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ мудофаа вазирлигидаги бир қатор лавозимларга ўз номзодларини таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп мудофаа вазири ўринбосари лавозимига Boeing компанияси катта вице-президенти Патрик Шенахэнни тайинламоқчи, деб маълум қилди Оқ уй.
"Патрик Шенахэн мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлайди", деб айтилди хабарда.
Хабарда мудофаа вазирлигида яна бошқа бир қатор янги тайинлашлар ҳақида айтилган. Жумладан, Пентагоннинг сиёсат бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимига миллий хавфсизлик соҳасидаги маслаҳатларга ихтисослашган Shortwaver Consulting компанияси раҳбари Дэвид Трахтенберг таклиф қилинган. Пентагонда у мудофаа вазири ўринбосари катта ёрдамчиси лавозимини эгаллайди.
Таъкидланишича, Пентагон тафтишчиси лавозимида Элейн Маккаскер ишлайди. У ҳозирда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги тузилмасида фаолият юритади. Шунингдек аудиторлик фирмаларидан бирида ишловчи Дэвид Норквистга ҳам шундай лавозим таклиф қилинган.
Ҳужжатга кўра, мудофаа вазирининг ички мудофаа ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимини Оқ уйда 2004-2006 йилларда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари бўлган Кеннет Рапуано эгаллайди.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026