АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси очилганига 25 йил тўлди
2017 йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги аввалги АҚШ элчихонаси ҳудудида Америка Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси очилганининг 25 йиллиги муносабати билан ушбу давлат байроғини кўтаришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги хабар қилди.
Маросимда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилёр Ҳакимов, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен, мамлакатга ташриф буюрган АҚШ делегацияси вакиллари ва меҳмонлар иштирок этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда йўллаган табрик мактубида Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан 1992 йилнинг 19 февраль куни дипломатик муносабатлар ўрнатганини таъкидлаб ўтди. 1992 йилнинг 16 март куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз эшикларини расман очди.
«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги] 25 йил аввал давлат котиби Жеймс Бейкернинг ташрифини ташкиллаштириш учун барча керакли шароитларни яратди, ўшанда у биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов билан учрашганди», - дея таъкидлаб ўтди Памела Спратлен.
Памела Спратлен АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги 25 йиллик дипломатик муносабатлар давомида ҳар томонлама алоқалар ўрнатилгани, биргаликда яқин ҳамкорлик олиб борилганини айтиб ўтди.
Тадбир меҳмонларига ўзбекистонлик ёзувчи Мавлон Шукурзоданинг яқинда босмадан чиққан «АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги факт ва рақамларда» китоби ҳадя этилди.
Маълумот учун, 2006 йилда АҚШ элчихонаси Юнусобод туманидаги янги манзилга кўчган.
Мавзуга оид
15:01
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
11:50
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024