Light | 09:55 / 17.03.2017
15025
2 дақиқада ўқилади

Лондондаги энг кичкина уйлардан бирининг нархи миллион долларга етди

Лондон шаҳридаги энг кичик уйлардан бирининг нархи 800 минг фунт стерлингга қадар қимматлашди (тахминан бир миллион доллар). Аввалига кўчмас мулкни 700 минг фунтга сотиш режалаштиришганди, бироқ харидор 100 минг кўпроқ тўлади, деб хабар қилади L!FE.ru.

Лондон марказида кичик уйга эгалик қилиш учун ҳақиқий кураш бошланиб кетди. Битта ётоқхонали кўчмас мулк 50 йил ичида илк бора сотувга қўйилди. Уйнинг умумий майдони – 27 квадрат метр.

Бир ой ичида сотувга қўйилган уйни 100 нафардан ортиқ киши келиб кўрган. Бриттен кўчасидаги уйга эгалик қилиш учун эса 19 киши кураш олиб борди, ҳамда узоқ савдолар давомида ноёб хонадонни 713 минг 823 фунт таклиф қилган Робин Свейлсга сотиш ҳақида қарор қабул қилинди.

North Oxford Property Services компанияси эгаси мистер Свейлс ўзининг барча пулларини сарфлашдан қўрқмади, сабаби уй унга катта даромад келтиришини ҳис этди. "Ҳар биримиз Лондон марказидаги уйда истиқомат қилишни орзу қиламиз. Уй жуда кичик бўлишига қарамай, у ўзига тортувчи кучга эга. Биз уни ўзгартириб, бу ерда яшашни режалаштирганмиз".

Мутахассисларнинг тахминига кўра, Кингс Роуд ёнида жойлашган уйда таъмирлаш ишлари олиб борилса, унинг нархи миллион фунтга қадар қимматлашади.

Агарда иккинчи қаватга кўтарилса, ётоқхонадан Сейнт Люкс Гарден боғига ажойиб манзара очилади. Таъкидланишича, уйнинг катта қиймати нафақат унинг жойлашган ери, балки ноёблиги билан ҳам боғлиқ. Бу ерда яшайдиган ҳар бир инсон, бундай уй бошқа ҳеч кимда йўқ эканига ишонади.

Таққослаш учун, шунча пулга Сомерсет графлигидаги Йовил шаҳридаги бешта ётоқхонага эга экоуйни ёки Херефордшир графлигидаги Босбери қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ерда XVI асрда қурилган кўчмас мулкни сотиб олиш мумкин эди.

Мавзуга оид