Жаҳон | 23:58 / 17.03.2017
7334
1 дақиқада ўқилади

Пентагонда АҚШнинг Суриядаги қишлоққа берган зарбасига изоҳ берилди

Пентагон вакили Жефф Дэвис Суриянинг Ал-Жина аҳоли пунктига зарба "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи учрашадиган жойга берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Дэвис Пентагон айни вақтда зарба вақтида тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган.

"Бу "Ал-Қоида" етакчилари учрашуви бўлган, биз уларни маълум вақт кузатганмиз. Биз учрашувда айнан кимлар иштирок этган бўлиши мумкинлиги бўйича маълумотни ўрганмоқдамиз", деб айтган Дэвис.

Дэвиснинг таъкидлашича, зарба оқибатида ўнлаб жангарилар йўқ қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид