Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда байрам кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида Наврўз байрамини нишонлаш кунларида ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар бермоқда Республика Гидрометеорология маркази.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 19-21 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 22 март куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. 19 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, 20-22 март 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21 март куни алоҳида туманларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. 19 март ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ, 20-22 март 5-10 даража илиқ, 19-20 март кунлари кундузи 17-22 даража иссиқ, 21-22 март кунлари 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. 19-20 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ, 21-22 март кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. 19 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ, 20-22 мартда 7-12 даража илиқ, 19-20 март кунлари кундузи 18-23 даража иссиқ, 21-22 март кунлари 15-20 даража иссиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, 7-12 метр тезликда эсади, 21-22 март кунлари 15-20 метр тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
14:05 / 13.06.2026