Фан-техника | 21:39 / 18.03.2017
22982
4 дақиқада ўқилади

Чипталарни харид қилинг: Энг чиройли автобуслар оламига саёҳат

Дунёда шундай автобуслар борки, уларни кўриб, ойлик йўл чиптасини харид қилгингиз келиб қолади. Қуйида эътиборингизга энг ажойиб дизайндаги автобусларни тақдим этамиз. 

 

GM Futurliner

Ушбу автобус General Motors томонидан 1936 йилда 12 дона ишлаб чиқилган бўлиб, ундан “Parade of Progress” кўчма кўргазмасини ўтказишда фойдаланилган. Ҳозирги кунда бу моделдаги автобуслардан 9 дона қолган.

 

Viberti Monotral Golden Dolphin

“Олтин дельфин” автобуси 1956 йилда Женевадаги автошоуда намойиш қилинган. У 400 от кучига эвазига 200 км/соат тезликка чиқа олган.

 

Citroen U55 Cityrama Currus

Ушбу автобусдан 50-йилларда Франциядаги VIP-экскурсияларда фойдаланилган. Бундай автобуслардан камида 3 дона ишлаб чиқилган.

 

Alfa Romeo 500 Varesina

Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва уруш вақтида Alfa Romeo 3 тонналик юк машиналарини ишлаб чиқарган ва булар кузовчилар томонидан автобусга айлантирилган. Бу ишнинг энг яхши намуналаридан бири – Alfa Romeo 500 Varesina ҳисобланади.

 

Mercedes-Benz Lo 3100 Stromlinien-Omnibus

Бундай автобуслар 1934-1935 йилларда Германияда ишлаб чиқарилган. Уни эркин сотувда топиш жуда муаммоли.

 

AEC Routemaster

Буюк Британия пойтахтига ярим аср давомида (1956-2005) хизмат қилган AEC Routemaster Лондон рамзи ҳисобланади. Икки қаватли бўлган Routemaster дунёдаги энг машҳур автобуслардан бири саналади.

 

Bedford VAL14 Plaxton Panorama C52F

VAL14 Plaxton Panorama 1965-1968 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган. Автобус кондиционер мавжудлиги билан ажралиб турган ва у шаҳарлараро рейсларда 80-йилларнинг ўрталарига қадар ишлаган.

 

ЗиС-127

СССРдаги илк шаҳарлараро ҳаракатланадиган ЗиС-127 автобусини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. У самолётдаги каби ўриндиқлар, пол остидаги кенг юкхона – буларнинг барчаси 50-йиллар одами учун янгилик бўлган. Автобус 851 дона тиражда чиқарилган.

 

ЛАЗ Украина-1

Хорижий кўргазмалар ва “Бензаколонка Маликаси” фильми орқали танилган Львов автозаводининг машҳур автобуси. Ягона нусхада чиқарилган ушбу автобус ўша давр учун янгилик бўлган 160 от кучига эга бўлган Зил-130 двигатели билан жиҳозланган ва 60-йиллар туристик автобуси учун керак бўладиган барча қулайликларга эга эди.

 

Neoplan Jumbocruiser

Neoplan Jumbocruiser – баландлиги 4 метр ва узунлиги 18 метр, 100дан ортиқ ўриндиқларга эга икки қаватли автобус. 1973-1993 йиллар орасида ишлаб чиқарилган автобус ўзининг ҳажми ва ташқи кўриниши билан ажралиб турган. Унга Mercedes мотори ўрнатилган.

 

Kässbohrer Setra Super Golden Eagle

1958 йилда Setra компанияси Америка бозори эгаллаш учун бундай автобуслардан атиги 4 дона чиқарган. Ҳозирги кунга қадар ушбу автобусларни 2 донаси етиб келган, улардан бири реставрация қилинмоқда.

 

Ikarus 55 Lux

Венгриянинг Ikarus компанияси тарихидаги энг машҳур автобуслардан бири. Унинг кўриниши ҳамда шовқинли двигатели сабабли ҳайдовчилар уни “Ракета” деб номлашган.

 

Peacemaker

1949 йилдаги General American Aerocoach шассиси ҳамда 1955 йилдаги GMC Scenicruiser кузовини бирлаштириб, ишлаб чиқарувчилар 3 қаватли ажойиб ғилдиракли уйни яратишган. Бу автобус 2 дона ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид