Жамият | 09:33 / 18.03.2017
14043
2 дақиқада ўқилади

Диний экстремизм ва терроризмга қарши йиғилиш ўтказилди

Андижон шаҳар ҳокимлиги анжуманлар залида аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда диний мутаассибликка барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИҲ, шаҳардаги 74 та маҳаллалар маслаҳатчилари ва шаҳардаги таълим муассасаларининг маънавият ишлари бўйича мутахассислари иштирок этдилар.   

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Турсунов ақидапарастлик ва миссионерликнинг жамиятга таъсири, ёш авлод маънавий тарбиясида қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди. 

Шундан сўнг йиғилганлар эътиборига диний экстремистик оқимларнинг манфур кирдикорлари фош этилган видеофильм намойиш қилинди.   
 
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати М. Насриддинова, вилоят бош имом-хатиби Н. Холиқназаровлар  ўз чиқишларида ёшларни диний экстремизм оқимлари таъсиридан асраш, шахс камолотида, хусусан, эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим ва юксак маънавият экани ҳақида маъруза қилдилар.

Мавзуга оид